Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри, Зангиота тумани бўлимлари ва “Зангиотатумангаз” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Р.Д. ва А.З. тумандаги “Маданият” ҳамда “Фаробий” МФЙ ҳудудидаги биноларда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 417,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шеробод тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. фуқаро У.Б.га тегишли “Қорабоғ” МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:18 29.10.2024. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!