Қуёш панеллари 40 йилда 300 баробар, батареялар эса 10 йилда 10 баробар арзонлашди. Аммо Британияда 1 кВт/соат ҳали ҳам 30 сент!
Octopus Energy раҳбари Грег Жексоннинг айтишича, сабаб — технологияда эмас, бозор тизимида. Британия миллиард фунт сарфлаган, лекин шамол парклари энергия зарур жойда эмас, арзон қурилиш ҳудудларида жойлашган.
Компания ҳозир BYD электромобиллари орқали янги тизимни синовдан ўтказмоқда. Улар кечаси арзон тарифда зарядланиб, кундузи ортиқ энергияни сотади. Бу келажакда уй хўжаликлари энергия учун умуман тўламайдиган тизимга йўл очиши мумкин.
Шу пайтда Хитой дунёдаги қайта тикланувчи қувватларнинг 74% ни барпо этмоқда ва “яшил” технологиялар экспорти бир ойда 20 миллиард доллардан ошиб кетди.