Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эндиликда Тошкент–Андижон йўналишида замонавий CRRC-Daliyan электропоезди қатнайди

Эндиликда Тошкент–Андижон йўналишида замонавий CRRC-Daliyan электропоезди қатнайди


732/731-сонли Тошкент–Андижон–Тошкент йўловчи поезди таркиби алмаштирилади. Янги электропоезд бешта эконом тоифадаги вагондан иборат бўлиб, 415 нафар йўловчига мўлжалланган.

21 октябрдан Тошкент–Йўловчи вокзалидан соат 18:40 да жўнаб, Андижон-1 вокзалига 23:12 да етиб боради. Қайтиш қатнови 22 октябрдан Андижондан 07:20 да йўлга чиқиб, Тошкентга 12:12 да етиб келади. Қатновлар амалдаги ҳаракатланиш кунларида бажарилади.

Ҳафталик техник кўрик сабаб 26 октябрдан ҳар душанба куни 730/729-сонли Тошкент–Андижон–Тошкент қатнови бекор қилинади.

Шунингдек, 21–27 октябрь кунларидан Андижонни Тошкент, Хива/Урганч, Термиз ва Қўнғирот билан боғловчи айрим поездлар ҳамда маҳаллий қатновлар жадвали ўзгаради. Йўловчиларга сафар олдидан жўнаш вақтини аниқлаштириш тавсия этилмоқда.

Киритилди: 18:09 21.10.2026. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!