Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эндиликда ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилади

Эндиликда ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилади

Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилиши белгиланган.

Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этиши назарда титилган.

Шунга кўра, талабалар жорий йилнинг 1 августидан турар жойга жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.

Бунинг учун талаба давлат хизматлари марказларига бевосита келиб ёки мустақил равишда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

Маълумот учун, айрим тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади.

Киритилди: 23:15 03.09.2024. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!