Болаларни боғчага жойлаштириш соддалаштирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилганлиги, бюрократик тўсиқлар қисқартирилганлиги муносабати билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🖥 Жумладан, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни мактабгача таълим ташкилотига ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди. Бунда, йўлланма расмийлаштирилганда фуқароларга тасдиқ кодга эга хабарнома юбориш ва шу тасдиқ код асосида бола мактабгача таълим ташкилотига қабул қилинади.
📲 Фуқароларга йўлланма олиш учун берилган сўровномадаги телефон рақамини исталган вақтда ўзгартириш имконияти яратилди. Болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш давлат ташкилотларининг айби билан кечикканда йўлланма ўз кучида қолади.