Бугун 6 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Энди сунъий интеллект ёрдамида саратонни аниқлаш мумкин

Энди сунъий интеллект ёрдамида саратонни аниқлаш мумкин

Сунъий интеллект ёрдамида саратон касаллигини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ва махсус дори-дармонлар ёрдамида даволаш амалга оширилади. Бу ҳақда Туркия гематология ассоциацияси профессори Эмин Кая маълум қилди, деб хабар беради Hurriyet.

Инновацион сунъий интеллект платформалари ёрдамида саратон ҳужайралари бир неча сония ичида аниқланади. Натижада ушбу тизимлар қон намуналарида ғайритабиий ҳужайраларни ажратишда сезгирликни таъминлайди ва улар 90 фоизгача аниқлик даражаси билан анъанавий усуллардан устун ҳисобланади.

Бундай ҳолатда шифокорлар тезроқ қарор қабул қилиши ва даволанишни энг эрта босқичда бошлаши мумкин, бу эса юзлаб беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини беради.

“Касалликни гематологияда аниқлаш учун суяк илиги ва лимфа биопсияларини олиб, микроскопик текширув ҳамда клиник хулосалар олиниб, ташхис қўямиз. Биз ташхисни ҳам тўғри, ҳам тез қўйишимиз керак. Бу жараён сунъий интеллект ишга тушганда тезлашади. Айниқса, ҳужайра кўпайиши тез бўлган лейкемия каби саратон турларида эрта ташхис қўйиш – беморларнинг даволаниш имкониятларини сезиларли даражада оширади”, – дейди Эмин Кая.

Маълум бўлишича, клиник тадқиқотларда CAR-Т ҳужайра терапияси каби махсус даволаш усуллари сунъий интеллект билан кўпроқ амалга оширилмоқда. Айниқса такрорланувчи саратонда қўлланиладиган ушбу усул билан даволаш жараёнлари беморлар учун янада самарали бўла олади. Сунъий интеллект беморларнинг тузалиб кетиш потенциалини башорат қилиш орқали натижаларни оптималлаштиради.

Киритилди: 19:32 05.11.2024. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!