Бугун 18 июль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Энди субсидия олганлар ўша пулни банкка қўйиб кўпайтириб олиши мумкин бўлади

Энди субсидия олганлар ўша пулни банкка қўйиб кўпайтириб олиши мумкин бўлади

Ўзбекистонда мақсадли ипотека омонати жорий этилади. Унга кўра, субсидия хабарномасига эга фуқаролар бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун банкда махсус ипотека омонати ҳисобварағи очиши мумкин.

Фуқаро дастлабки бадал учун ўз маблағини шу ҳисобварақда жамғаради. Кейин банк Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилиб, субсидия маблағини ҳам шу омонат ҳисобварағига ўтказишни сўрайди. Энг муҳим жиҳати — ҳисобварақдаги маблағларга банк томонидан бозор ставкаси асосида фоиз ҳисобланади. Яъни фуқаро уй сотиб олгунига қадар ўз пули ва субсидия маблағи ҳисобидан қўшимча даромад олиши мумкин.

Агар ипотека кредити ажратиш рад этилса, фуқаронинг ўз маблағи ҳисобланган фоизлари билан ўзига қайтарилади. Субсидия маблағи эса фоизлари билан Давлат бюджетига қайтарилади.

Ипотека кредити тасдиқланса, омонатдаги маблағлар, ҳисобланган фоизлар ва кредит пули квартира сотиб олиш учун қурилиш ташкилотига ўтказилади.

Янги тартиб 2026 йил 1 июлдан кучга киради.

Киритилди: 16:55 30.06.2026. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!