Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энди пенсия жамғармасига Тelegram орқали мурожаат қилиш мумкин

Энди пенсия жамғармасига Тelegram орқали мурожаат қилиш мумкин

Ўзбекистон пенсия жамғармасининг Тelegram канали ишга туширилди. Бу ҳақда жамғарманинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу кунга қадар фуқаролардан мурожаатлар жамғарманинг электрон почтаси — pension_uz@pfca.mf.uz орқали қабул қилиб келинган. Эндиликда фойдаланувчилар жамғарманинг Тelegram канали — t.me/PensionFundRUz га аъзо бўлиб, каналнинг муҳокама гуруҳи орқали саволини йўллаши мумкин.

Ҳар бир саволга мутахассислар томонидан ўз вақтида, иш кунлари давомида жавоб берилиши Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан назорат қилиб борилади. Фуқаролар эса, саволларни йўллашда Ф.И.О, доимий яшаш манзил, алоқа учун телефон рақами ва мурожаатнинг қисқача мазмунини ёзиши лозим.

Шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзиллари бўйича ҳам ҳудудий каналлар жорий қилинган бўлиб, уларга келиб тушаётган саволларга ҳам мутахассислар томонидан жавоб берилади.

Бугунги кунга Пенсия жамғармаси рўйхатида турувчи 3 777 631 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакат аҳолисининг 11%  давлат пенсия таъминоти билан таъминланган.

Киритилди: 08:44 24.09.2020. Ўқилди: 2756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!