Агар “еттлик” ёки маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд барпо этиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб бериши мумкин бўлади.
Илгари бундай ташаббусларга кўпинча рад жавоби берилар эди. Энди эса ҳар бир маҳаллада 10 сотихдан яшил ҳудуд ташкил этилса — бу юзлаб дарахтлар, соф ҳаво ва тинч муҳит дегани!