Германия ҳукумати Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳақидаги батафсил маълумотларни эълон қилишни тўхтатишини Германия канцлери Фридрих Мерс Киевга ташрифи чоғида маълум қилди. "Менинг раҳбарлигим остида қурол-яроғ етказиб бериш, калибрлар, қурол тизимлари ва шу каби масалалар бўйича мунозаралар жамоатчилик эътиборидан четда қолдирилади," - деди у.
Аввалроқ ишончли манба агентликка хабар беришича, Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳақидаги маълумотлар стратегик ноаниқликка эришиш ва Россияга урушда устунлик қозониш имкониятини бермаслик мақсадида яширилади. Унинг сўзларига кўра, хусусан, ҳукумат 2022 йил 21 июндан бери веб-сайтда мунтазам янгиланиб келган топширилган қуроллар рўйхатини юритишни тўхтатади.
Киевдаги "хоҳловчилар коалицияси" саммитида Мерсдан узоқ масофали Taurus ракеталарини етказиб бериш ҳақида ҳам сўрашди. Бу унинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. Сиёсатчи тўғридан-тўғри жавоб бермади, аммо бундай имкониятни истисно ҳам қилмади. Сайланишидан сал олдин у бу қарор "ҳамкорлар билан келишилган ҳолда" қабул қилинишини айтган эди.