Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Энди иш берувчи номзодни рад этса ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди

Энди иш берувчи номзодни рад этса ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди

Президент фармони билан, энди иш берувчилар бандлик органларига мавжуд вакансиялар ҳақида ҳисобот беришга мажбур эмас. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, бандлик органи йўлланмаси билан бўш иш ўрнига келган номзодни ишга қабул қилмаган тақдирда, иш берувчи сабаб келтириши шарт эмас ва бу учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Илгари қонунчиликда иш берувчи бўш иш ўринлари ҳақида ҳисобот берса, бандлик маркази юборган номзодни рад этганда маъмурий жазо қўлланилиши мумкин эди. Шу боис кўп иш берувчилар вакансия ҳақида маълумотни очиқ тақдим этмаган. Янги фармон билан мазкур қоида бекор қилинди.

Меҳнат бозорида иш берувчилар ва талабгорларни бир-бирига боғлаш мақсадида “Лойиҳа гуруҳи” ташкил этилиб, бу тизим дастлаб Тошкент шаҳрида, кейинчалик бутун республика бўйлаб татбиқ этилади.

Платформанинг моҳияти:

—иш берувчилар бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳаққоний маълумотларни жойлайди;
—иш излаётган фуқаролар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни киритадилар;
—"Лойиҳа гуруҳи" дастлабки саралашни амалга оширади ва иш берувчиларга энг муносиб номзодларни таклиф қилади;
—иш берувчи ўзига мақбул мутахассисларни мустақил танлаб олади.

Киритилди: 22:35 09.08.2025. Ўқилди: 1283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!