Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилади. Белгиланган багажда ва қўл юкида ташиш ҳам тақиқланади. Бу Дубай орқали, Дубайга ёки Дубайдан кетаётган барча йўловчиларга тааллуқлидир.
«Йўловчиларга қўл юкида ҳам, рўйхатдан ўтган багажда ҳам пейжер ва рация олиб юриши тақиқланади. Агар бундай қурилмалар аниқланса, улар Дубай ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мусодара қилинади”, - дейилади Emirates расмий баёнотида.
Қарор 17 ва 18 сентябрда алоқа воситалари, жумладан пейжерлар ва рациялар портлашлари юз берган Ливандаги воқеалар фонида қабул қилинди. Натижада 37 киши ҳалок бўлди, 3 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи ва мамлакат ҳукумати воқеада Исроилни айблади, бироқ Исроил расмийлари воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.