Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Электр таъминоти корхонаси фойдасига 72 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди

Электр таъминоти корхонаси фойдасига 72 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ҳамкорликда қарздорликни ундириш борасида вилоятнинг барча ҳудудларида ундирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Бюронинг Олтинкўл туман бўлими иш юритувидаги Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатида қарздор “AGRO KLASTER OLTINKO’L” МЧЖ ҳисобидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 68,6 млн. сўм қарздорлик ундирилиши кўрсатилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор фермер хўжалигидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фойдасига жами 68,6 млн. сўм қарздорлик ундирилиб, таъминотчи корхонага ўтказиб берилиши таъминланди.

Киритилди: Бугун 10:04. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!