Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Электр энергиясидан нооқилона ва самарасиз фойдаланиш ҳолатига чора кўрилди

Электр энергиясидан нооқилона ва самарасиз фойдаланиш ҳолатига чора кўрилди

"Ўзэнергоинспекция" Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Денов электр таъминот корхонаси томонидан норматив ҳужжатлар билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат ва тизимнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган ҳолда фойдаланилганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7-августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сонли Қонунининг 47-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 103 млн сўм иқтисодий санксия қўлланилди.

Маълумот ўрнида: Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланиш - сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Киритилди: 10:55 25.04.2025. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!