Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Электр энергиянинг таннархини субсидиялаш давом этмоқда

Электр энергиянинг таннархини субсидиялаш давом этмоқда

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича , ҳозирги вақтда 1 кВт·соат электр энергиясининг таннархи 895 сўмни (ҚҚС билан 1 002 сўмни) ташкил этади.

💵Аҳолига етказиб берилаётган ҳар бир кВт·соат электр энергия учун 200 кВт·соатгача бўлган истеъмол (базавий меъёр) доирасида 552,4 сўм (55% субсидия), 201 кВтдан 1000 кВт·соатгача эса 102,1 сўм (10% субсидия) давлат томонидан ҳар бир истеъмолчига қоплаб берилмоқда. Шуни ҳисобига истеъмолчилар ҳар бир кВт·соат учун “имтиёзли” нархда, яъни 450 сўм (ҚҚС билан)дан ҳақ тўлайдилар.

▪️Июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган, яъни базавий меъёр​ доирасидан чиқмаган.

▪️22 фоиз истеъмолчи 201 кВт·соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган.

▪️Қолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиб, 1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган.

Киритилди: 19:46 10.07.2024. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!