Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Элдор Шомуродовнинг жамоаси тарихий логотипига қайтади (фото)

Элдор Шомуродовнинг жамоаси тарихий логотипига қайтади (фото)

"Рома" ўзининг тарихий ASR логотипини қайтаради.

Аввалроқ, Рим клуби бош мураббий этиб Жан Пьеро Гасперини тайинлангани ҳақида хабар берган эди.

"Биз клуб руҳини ўзида мужассам этган тарихий ASR логосини босқичма-босқич қайтарилишини фахр билан эълон қиламиз. Бу қарор анъаналарга чуқур ҳурмат билан ва мухлисларнинг самимий тилакларига жавобан, "Рома"нинг ўзига хослигига ҳурмат сифатида қабул қилинди.

Ишончимиз комилки, клуб рамзлари муҳим аҳамиятга эга ва бизнинг илдизларимизни ҳурмат қилиш келажакни қуришда муҳим аҳамиятга эга", - дейилади клуб мухлисларга қилган баёнотида.

Элдор Шомуродовнинг жамоаси тарихий логотипига қайтади (фото)

Римнинг 1927 йилда қабул қилинган биринчи логотипида икки чақалоқни эмизаётган бўри тасвирланган, пастки қисмида АSR (Associazione Sportiva Roma) монограммаси тасвирланган.

Киритилди: 18:12 07.06.2025. Ўқилди: 4738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!