Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Эл-класико": Ўзаро ўйинлар тарихи

"Эл-класико": Ўзаро ўйинлар тарихи

Бугун, 26 октябрь куни "Реал Мадрид" ҳамда "Барселона" ўртасида Ла Лиганинг 11-тур баҳси бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 23:59да старт оладиган баҳс олдидан эътиборингизга ушбу учрашувга оид баъзи маълумтларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар статистикаси

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлар сони 257тани ташкил қилади. Ушбу ўйинларнинг 106таси "Реал Мадрид" ғалабаси билан якун топган. "Барселона" ҳисобида эса роппа-роса 100та ғалаба мавжуд. 51та баҳсда томонлар дурангга рози бўлишган. Голлар сони бўйича ҳам устунлик "Қироллик клуби"да: 436-419.

Жароҳат туфайли баҳсда иштирок этмайдиганлар

Ушбу баҳсда "Реал"га қуйидаги футболчилар аниқ ёрдам бера олмайди: Давид Алаба, Дани Карвахаль, Тибо Куртуа, Родриго.

Каталония клуби сафидан ушбу ўйинчилар мадйонга тушмайди: Рональд Араухо, Бернал, Андрес Кристенсен, Марк-Андре тер Штеген, Ферран Торрес.

Тахминий таркиблар

"Реал Мадрид": Лунин - Васкес, Милитао, Рюдигер, Менди - Модрич, Чуамени, Беллингем - Вальверде, Мбаппе, Винисиус.

"Барселона": Пеня - Кунде, Кубарси, Мартинес, Бальде - Касадо, Педри - Ламин Ямаль, Ольмо, Рафинья - Левандовски.

Ўзбекистон ҳудудида "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги "Эл Классико"ни "Зўр Тв" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

Киритилди: 21:36 26.10.2024. Ўқилди: 2057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!