Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Экзитпол: Қозоғистонда янги Конституция қарийб 90% овоз билан маъқулланди

Экзитпол: Қозоғистонда янги Конституция қарийб 90% овоз билан маъқулланди

Экзитпол натижаларига кўра, Қозоғистонда ўтган референдумда фуқароларнинг катта қисми янги Конституция лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.

📊Евроосиё интеграцияси институти — 86,7%;
“Сотсис-А” институти — 87,4%;
Ижтимоий сиёсат институти — 88,6%.

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев янги Конституция қабул қилингани билан фуқароларни табриклаб, 15 мартни Конституция куни деб эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистоннинг янги асосий қонуни дунёдаги энг илғор конституциялар қаторида туради.

Киритилди: Бугун 17:05. Ўқилди: 198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!