Нобоанинг рақиби Луиса Гонсалес эса овозларни қайта санашни талаб қилишини билдирди.
"Мен халқ ёлғонни ҳақиқатдан афзал кўришига ишонишмайман. Биз овозларни қайта санашни талаб қиламиз", — деди Гонсалес дастлабки натижалар эълон қилингач.
Бюллетенларнинг 90 фоиздан ортиғи қайта ишлангач, Нобоа тахминан 56 фоиз, Гонсалес эса 44 фоизга яқин овоз тўплагани эълон қилинди.
"Бу тарихий ғалаба бўлди. Сайловда ким ғолиб бўлгани борасида ҳеч қандай шубҳа йўқ", — дея таъкидлади Нобоа ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида.