ЕИ Украинага ажратилган 90 миллиард евро кредит масаласида Венгрия билан муроса йўлини изламоқда — Politico.
Нашрнинг манбаларга таяниб хабар беришича, Украинанинг молиявий ресурслари апрел ойига бориб тугаши мумкин. Шу сабабли Еврокомиссия Венгрияни Европа Иттифоқининг Украинага ажратилган 90 миллиард евролик кредитини блокдан чиқаришга кўндириш йўлларини қидирмоқда.
Брюссел бу учун Венгрия бош вазири Виктор Орбан апрел ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ғалаба қозониш учун "Дружба" нефт қувурини блокдан чиқариш шартини қўяди, деб ҳисобламоқда.
Парламент сайловлари ҳам апрел ойига белгиланган бўлиб, дипломатик манбаларга кўра, қувур мавзуси Орбан учун ички сиёсий кампанияда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Музокаралардан хабардор дипломат Венгрия сайловолди ғалаба учун рамзий натижага муҳтожлигини, шу боис ЕИ етакчилари Орбанга сиёсий “обрўсини сақлаб қолиш” имконини берадиган муроса вариантларини кўриб чиқаётганини маълум қилган.
Манбаларга кўра, Брюссел ва Будапешт ўртасида эҳтимолий суд жараёнининг олдини олиш мақсадида, Венгрияга энергия етказиб беришни қайта тиклаш ваъдасини ўз ичига олган ҳужжат тақдим этилиши мумкин.
Ҳозирча томонлар расмий баёнот эълон қилмаган.