Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Канада АҚШга мудофаа қарамлигидан халос бўлмоқчи

Канада АҚШга мудофаа қарамлигидан халос бўлмоқчи

Axios хабарига кўра, Канада Европа давлатларидан кейин АҚШга бўлган мудофаа қарамлигини камайтириш ниятида.

2026 йил февраль ойида эълон қилинган Мудофаа саноати стратегиясида қайд этилишича, Канада эндиликда иқтисодий ёки ҳарбий жиҳатдан хавфсизлик кафолати сифатида Қўшма Штатларга тўлиқ таяна олмаслигини тан олган.

Ҳужжатда таъкидланишича, «империя истилосининг тугаши, Европада тинчлик мустаҳкамлиги ва эски иттифоқларнинг бардошлилиги ҳақидаги узоқ йиллик тасаввурлар барҳам топди». Шу боис, беқарор дунё шароитида Канаданинг ўз мудофаасини мустақил таъминлаши ва суверенитетини ҳимоя қилиши ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ экани урғуланган.

Стратегияда миллий мудофаа саноатини ривожлантириш, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар ишлаб чиқаришни кучайтириш, шунингдек, янги шериклик форматларини излаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Киритилди: 21:40 25.02.2026. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!