Европа Иттифоқи Украинага кўмаклашишга қаратилган ҳарбий миссияси фаолиятини 2028 йил 15 ноябргача давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда ЕИ Кенгашининг расмий сайтида маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, миссиянинг ваколатлари ҳам кенгайтирилмоқда. Асосий эътибор ҳарбий ҳаракатлар давомида орттирилган тажрибани таҳлил қилиш ва ундан Украина ҳарбийларини тайёрлаш жараёнида фойдаланишга қаратилади.
ЕИ Кенгаши билдиришича, мазкур чоралар Украинанинг мудофаа дастурини қўллаб-қувватлаш ва ҳарбий тайёргарлик самарадорлигини оширишга хизмат қилади.