Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЕИ суди Малтанинг “олтин паспорт” — инвестиция эвазига мамлакат фуқаролиги бериш схемасини ЕИ қонунчилигига зид деб топди

ЕИ суди Малтанинг “олтин паспорт” — инвестиция эвазига мамлакат фуқаролиги бериш схемасини ЕИ қонунчилигига зид деб топди

Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

"Европа Иттифоқига аъзо давлат олдиндан белгиланган тўловлар ёки инвестициялар эвазига ўз фуқаролигини, яъни Европа фуқаролигини тақдим эта олмайди, чунки бу фуқароликни олишни оддий тижорат битимига айлантириш билан баробар. Малта шу тариқа ЕИ шартномаси доирасидаги «ўз мажбуриятларини бажармаган", — дейилади ЕИ суди қарорида.

Financial Times'нинг ёзишича, Малта “инвестиция эвазига фуқаролик” схемасидан воз кечиши керак, акс ҳолда, унга жарима қўлланади. Малта ҳукумати “мазкур қарорнинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил ўрганилаётганини” эълон қилди.

2023 йилда Еврокомиссия Малта томонидан “олтин паспорт”лар берилиши муносабати билан Европа Иттифоқи Олий судига мурожаат қилганди, ЕКга кўра бу Европа Иттифоқи “фуқаролиги моҳияти”га путур етказади.

Еврокомиссия Малта схемаси бутун ЕИ учун оқибатларга олиб келишини таъкидлади, чунки Малта фуқаролигини олган одамлар Европа Иттифоқининг исталган мамлакатида яшаш ва ишлаш ҳамда Европа сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга.

Малтанинг “олтин паспорт” бериш дастури 2013 йилдан бери мавжуд. Бундай паспортни олиш учун чет эллик миллий инвестиция фондига 600 000 евродан бошлаб сармоя киритиши, шунингдек, мамлакатда кўчмас мулк сотиб олиши керак. 2020 йил октябригача “олтин паспорт” эгалари Малтада яшамаган бўлиши мумкин эди. Энди эса мамлакатда уч йил яшаш талаби бор. 750 000 евро сармоя киритганлар учун резидентлик талаби бир йилга қисқартирилиши мумкин.

"Малта паспортини олган 16 киши сиёсий жиҳатдан фош этилган шахслар бўлган ёки кейинчалик санкцияларга учраган ёки жиноятлар учун судланган", дейилади Financial Times хабарида.

Киритилди: 12:04 30.04.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!