Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Шаҳзода Гарри кутилмаганда Киевга ташриф буюрди

Шаҳзода Гарри кутилмаганда Киевга ташриф буюрди

Буюк Британия қиролининг кичик ўғли шаҳзода Гарри кутилмаган ташриф билан Киевга келди. Унинг Украина пойтахти темир йўл вокзалига етиб келгани акс этган видеолар маҳаллий Телеграм-каналларда тарқалди.

Украина пойтахтига шаҳзода Гарри Полшадан тунги поездда етиб келди ва Киев хавфсизлик конференциясида иштирок этиши кутилмоқда.

Киев хавфсизлик форумидаги бугунги нутқида шаҳзода Украинани "демократиянинг олдинги чизиғи" деб аташи ва дунёни "низога бефарқ бўлмасликка" чақириши кутилмоқда.

Ташриф ҳақида олдиндан расмий хабар берилмаган.

Шаҳзода Гарри аввалроқ 2025 йилнинг сентябр ойида Киевда, унгача эса Львовда бўлган эди. Унинг "Invictus Games Foundation" жамғармаси Украинада ҳарбийларни реабилитация қилиш дастурларига кўмаклашиб келади.

Давлат Думасининг МДҲ, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси ўринбосари Александр Бородайнинг фикрича, Буюк Британия аслида Украина ишларига аралашиб, уни ўзига бўйсундиришга интилмоқда. Унинг фикрича, Лондон хайрия ва раҳм-шафқат ниқоби остида аслида Россия билан уруш учун Украина Қуролли Кучларига қурол-яроғ ва махсус бўлинма хизматларини етказиб бермоқда, бундай "ёрдам" эса ҳақиқий инқирозларни яширишдан бошқа нарса эмас.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!