ЕИ саммити Россияга қарши барча санкцияларни олти ойга, 2026 йилнинг 31 июлига қадар узайтирди.
Бу ҳақда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ЕИ саммитининг биринчи куни якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз Россияга қарши санкцияларни узайтиришга қарор қилдик.
Россияга қарши илгари қабул қилинган барча 19 та санкциялар пакети бир вақтнинг ўзида ҳар олти ойда, ҳар йили 31 январь ва 31 июлгача узайтирилади" - деди Кошта.