Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЕИ мусодара қилинган Россия нефтини эгаларига товон пули тўламаган ҳолда сотишга рухсат берди

ЕИ мусодара қилинган Россия нефтини эгаларига товон пули тўламаган ҳолда сотишга рухсат берди

​"Российская газета" хабарига кўра, тегишли механизм Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинди. Янги қоидалар Европа мамлакатлари томонидан ҳибсга олинган танкерлардаги нефтни кейинчалик сотиш ва ташиш учун санкциялардан чиқариш имконини беради.

​Ҳужжат, шунингдек, олиб қўйилган нефтни ЕИ ҳудудида вақтинча сақлаш ва уни бирлашманинг божхона ҳудудига жойлаштиришга рухсат беради. Нашрнинг таъкидлашича, санкцияларнинг 21-пакети қабул қилингунга қадар амалдаги эмбарго мусодара қилинган юкни фойдани унинг эгасига топширмасдан реализация қилишга йўл қўймас эди.

​Келгусида янги механизм Россия экспортининг бошқа товарларига, хусусан ғаллага ҳам татбиқ этилиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:21 25.07.2026. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!