dpa бу ҳақда ЕИнинг исми сир қолишини истаган юқори мартабали мулозимларига таяниб хабар бермоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Брюссел аввал стратегияни пухта ўйлаб олмоқчи ва Россия билан айнан нима ҳақида гаплашиш кераклигини тушуниб етмоқчи. Европа Иттифоқидагилар, шунингдек, Владимир Путин музокаралар столига қайтишига ва санкциялар босими ёрдам беришига ишонишади.
Аввалроқ Европа Комиссияси ва Европа ташқи фаолият хизмати (EEAS) кеча, 28 май куни ўтказилган ёпиқ маслаҳатлашувларда Москвага қарши 21-санкциялар пакети лойиҳасини тақдим этиши режалаштирилган эди. Ушбу пакет молия сектори ва Россия мудофаа саноати етказиб берувчиларига чекловлар жорий этишни кўзда тутади, дейилади агентлик хабарида.