Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари Киевни қўллаб-қувватлашга путур етказишга уринишлари ортидан Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри ёзмоқда.
Бунгача расмий Будапешт Украинанинг Европа Иттифоқига кириш эҳтимоли бўйича референдум ўтказишга қарор қилгани маълум бўлган эди. Сайлов бюллетенларида "Украинанинг Европа Иттифоқига киришини қўллаб-қувватлайсизми?" деган савол бор.
Тегишли плакатлар бутун мамлакат бўйлаб жойлаштирилган. Украина етакчиси Владимир Зеленский, Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа парламентида Европа халқ партияси етакчиси Манфред Вебер иштирок этган шиорда "Келинглар, биз учун қарор қабул қилишларига йўл қўймайлик" дейилади.
Бироқ, масаланинг бетарафлигига қарамай, Венгрия расмийлари четда турмаяпти. Шу тариқа мамлакат бош вазири Виктор Орбан халқни овоз беришга чақирди.