Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши 17-санкция пакети бўйича келишиб олишга киришди.
Бу ҳақда Европа Иттифоқи доимий вакиллари қўмитаси (КОРЕПЕР) душанба кунги йиғилиши кун тартибида айтилган.
Ҳужжатда айтилишича, элчилар "Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига путур етказганлик учун Россияга нисбатан чеклов чораларини кўриб чиқадилар".
Европа Комиссияси ўтган ҳафта ҳамжамият мамлакатларига 17-санксия пакетини тақдим этди. Блоомберг аввалроқ хабар берганидек, Европа Иттифоқи Ғарбнинг нарх чегараларини белгилашга уринишларига эътибор бермай, Россия нефтини ташувчи 60 нафар шахс ва ташкилот ҳамда 150 та танкерни қора рўйхатга киритишни таклиф қилмоқда.
Европа Иттифоқи ушбу пакетни 20 май куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида тасдиқлашни талаб қилмоқда.