Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕИ Болгария ва Руминияни Шенгеннинг тўлақонли аъзолигига қабул қилмоқчи

A A A
ЕИ Болгария ва Руминияни Шенгеннинг тўлақонли аъзолигига қабул қилмоқчи

Икки ҳафта ичида Европа Комиссияси Болгария ва Руминияни Шенген ҳудуди, жумладан қуруқликдаги транспорт тизимига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш таклифини киритади, деди ЕИ Болгариядаги ваколатхонаси раҳбари Ёрданка Чобанова.

ЕИ Кенгаши қарорига кўра, 31 мартдан бу икки қўшни давлат Шенген маконига киритилган. Ҳозирча бу давлатлар учун чегара назорати фақат денгиз ва ҳаво ҳудудида бекор қилинган. Қуруқликда эса назорат сақлаб қолинган.

Европа ОАВ аввалроқ хабар қилганидек, Руминия ва Болгариянинг тўлиқ интеграцияси ноқонуний миграцияга қарши кураш шарти бажарилишига боғлиқ. Яъни, ЕИга ўз чегараси орқали кирган муҳожирлар билан ўзлари шуғулланиши ва уларни бошқа давлатга ўтказмаслиги лозим бўлади.

Киритилди: 09:29 27.09.2024. Ўқилди: 833 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!