Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЕИ АҚШга нисбатан бож чораларини 7 августда эълон қилмоқчи

ЕИ АҚШга нисбатан бож чораларини 7 августда эълон қилмоқчи

Европа Иттифоқи Қўшма Штатлар билан савдо масаласида келишувга эришилмаса, АҚШ экспортига 90 миллиард евродан ортиқ божхона тўловлари жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Oxu.az нашри Европа дипломатик доираларига таянып хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 7 августгача томонлар ўртасида савдо келишуви имзоланмаса, Европа Иттифоқи томонидан жавоб чораси сифатида АҚШдан олиб кириладиган айрим маҳсулотларга 30 фоизгача бўлган бож тўловлари қўлланиши кутилмоқда. Ушбу чораларга автомобиллар, авто эҳтиёт қисмлар, фуқаролик авиацияси воситалари ҳамда бошқа саноат маҳсулотлари киради.

Европа Иттифоқи фавқулодда ҳолатга тайёргарлик доирасида савдо музокараларини тезлаштирган. ЕИ савдо комиссари Марош Шефчович бу борада АҚШ Савдо вазири Говард Лутник билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормоқда. Брюссель томонидан 1 август музокаралар учун “охирги муддат” сифатида белгиланаётган бўлса-да, қарши божлар 7 августда кучга кириши мумкин.

Киритилди: 23:25 24.07.2025. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!