Европа элчилари Европани ҳарбийлаштириш бўйича 150 миллиард евролик режани келишиб олдилар. Бу ҳақда Польшанинг ЕИ кенгашига раислигига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.
"SAFE бўйича келишувга эришилди. ЕИ ўз армиясига қанча кўп сармоя киритса, унга зарар етказмоқчи бўлганларни шунча яхши тўхтата олади," - дейилади хабарда.