Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эҳтимолий канцлер Россияга шарт қўймоқчи

Эҳтимолий канцлер Россияга шарт қўймоқчи

Россия Федерацияси Кенгаши вице-спикери Константин Косачёв ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерцнинг Россияга шарт қўйиш ҳақидаги баёнотини масъулиятсизлик, деб атади. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзган.

Немис сиёсатчиси баёнотида, жумладан, шундай деган:

– Сайловда ғалаба қозонсам, Россия Президенти билан телефон орқали суҳбатлашиш ва унга ультиматум қўйишга тайёрман. Бу шарт Россия 24 соат ичида ҳарбий ҳаракатни тўхтатмаса, Германия Украинага Taurus ракеталарини етказиб бериши ва ушбу қуролларни бутун Россия ҳудудидаги манзилларга қарши қўллаш чекловини бекор қилишини назарда тутади.

Шубҳасиз, бундай қарор ГФР Россия Украина зиддиятига чуқур аралашиши, аниқроғи Taurus ракетасидан фойдаланиш немис ҳарбийларининг урушдаги бевосита иштирокини англатади.

Манба таъкидлашича, Берлин Москвага нисбатан ультиматум қўллаши нафақат фойдасиз, балки узоқни кўра олмасликдир. Зеро, бу қадам мамлакатларнинг келажакдаги муносабатига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Дарвоқе, Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ижтимоий тармоқ орқали Киевга узоқ масофага учадиган ракеталарни етказиб бериш ва Россия ҳудудига кенг кўламли зарба йўллашга рухсат бериш можаронинг “энг хавотирли босқичига ўтиш хавфини сезиларли даражада ошириши”дан огоҳлантирган.

Киритилди: 22:12 12.11.2024. Ўқилди: 1681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!