Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эфиопия урушдан манфаатдор эмас

Эфиопия урушдан манфаатдор эмас

Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмад Сомали минтақаси билан келишув бўйича кескинлик кучайгани сабабли, “урушга аралашишдан манфаатдор эмаслиги”ни билдирди, деб ёзди "Arab News".

Январь ойида денгизга чиқиш имкони бўлмаган Эфиопия Сомалиланддан ажралиб чиққан минтақа билан қирғоқ чизиғининг бир қисмини 50 йиллик ижарага олиш тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳужжат 1991 йил мустақиллиги эълон қилинган Сомалиландни тан олишдан бош тортган Сомалида ғазаб уйғотди.

Парламентда нутқ сўзлаган Абий битимни денгизга чиқиш учун кўп йилдан бери мавжуд бўлган эҳтиёжга асосланган "ривожланиш келишуви" дея таърифлади.

– Денгизга чиқишни истадик, бор гап шу. Биз ҳужумкор чоралар кўрмаймиз, лекин бирор кўнгилсизлик юз берса, ўзимизни самарали ҳимоя қиламиз, – деган у.

Сомали Эфиопиянинг Сомалиланд билан келишуви "ноқонуний" деган ва апрель ойида Эфиопия элчисини мамлакатдан чиқариб юборган.

Киритилди: 07:02 03.11.2024. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!