Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Эден Азар жамоанинг Чемпионлар лигаси - 2021/22'да ғалаба қозонишига қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди.
"Тибо Куртуа ва Карим Бензема Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишимизга ёрдам беришди. Мен эса жамоадаги муҳитга ўз ҳиссамни қўшдим. Одамлар буни кўрмайди, лекин бундай лаҳзалар жуда муҳим. Ўша йил жуда таъсирли бўлганди", - деди Азар.
Азар 2019 йилдан 2023 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт ичида у 76 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган.
"Реал" либосида Азар икки марта Испания чемпиони бўлди, Чемпионлар лигаси, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди. 2023 йилда бельгиялик футболчи фаолиятини якунлади.