"ПСЖ" Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки баҳсида "Арсенал"дан устун келди - 1:0. Ўйин Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтди.
Ягона гол муаллифи Усмон Дембеле бўлиб, у 4-дақиқада Хвича Кварацхелиянинг узатмасини голга айлантирди.
47-дақиқада Лондон жамоаси ярим ҳимоячиси Микель Мерино гол урди, бироқ унинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.
"Арсенал" ва "ПСЖ" ўртасидаги EЧЛ ярим финал жавоб баҳси 7 май куни Парижда бўлиб ўтади.