Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЕЧЛ. бугун «ПСЖ» — «Барселона» ва яна саккизта ўйин бўлиб ўтади

ЕЧЛ. бугун «ПСЖ» — «Барселона» ва яна саккизта ўйин бўлиб ўтади

Бугун, 20 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумида умумий босқич 3-тур учрашувларига старт берилади. Мусобақанинг навбатдаги ўйин кунида жами 9 та беллашув ўтказилади.

Куннинг марказий тўқнашуви Парижда бўлиб ўтади. Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ўз майдонида Испаниянинг «Барселона» жамоасини қабул қилади. Европанинг икки гранди ўртасидаги баҳс турнинг энг кўп эътибор қаратилаётган учрашувларидан бири ҳисобланади.

Англияда ҳам қизиқарли беллашувлар кутилмоқда. «Ливерпуль» «Энфилд» стадионида «Вильярреал»га қарши баҳс олиб борса, «Манчестер Сити» ўз майдонида Грециянинг АЕК клуби билан куч синашади.

Шунингдек, Мадриднинг «Атлетико» жамоаси Германияда «Штутгарт» меҳмони бўлади. Италиянинг «Наполи» клуби эса Норвегиянинг «Будё-Глимт» жамоасини қабул қилади.

Чемпионлар лигаси. Умумий босқич, 3-тур

20 октябрь, сешанба

21:45

  • «Фенербаҳче» — «Славия» Прага

  • «Сабаҳ» — «Боруссия» Дортмунд

21 октябрга ўтар кечаси

00:00

  • «ПСЖ» — «Барселона»

  • «Ливерпуль» — «Вильярреал»

  • «Манчестер Сити» — АЕК

  • «Рома» — «Слован» Братислава

  • «Порту» — ПСВ

  • «Наполи» — «Будё-Глимт»

  • «Штутгарт» — «Атлетико» Мадрид

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тури 21 октябрь куни яна 9 та учрашув билан давом эттирилади. Унда «Реал», «Бавария», «Арсенал», «Интер» ва бошқа жамоалар майдонга тушади.

Киритилди: 08:59 20.10.2026. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!