Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЕЧЛ. "Бавария" ва "Арсенал" ўртасидаги тўртта гол урилган баҳсда ғолиб аниқланмади

ЕЧЛ. "Бавария" ва "Арсенал" ўртасидаги тўртта гол урилган баҳсда ғолиб аниқланмади

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида Мюнхеннинг "Бавария" клуби Лондоннинг "Арсенал" жамоасини қабул қилди. "Арена Мюнхен" стадионида кечган қизиқарли баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида меҳмонлар жиддий йўқотишга учради. Жароҳат олган Букайо Сака ўйинни давом эттира олмади ва унинг ўрнига Эберечи Эзе майдонга тушди.

Айнан Эзе 25-дақиқада ҳисобни очиб, лондонликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 35-дақиқада Альфонсо Дэвис жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн пенальтидан унумли фойдаланиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шунга қарамай, "Арсенал" мағлубиятдан қутулишга муваффақ бўлди. 82-дақиқада Деклан Райс рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Чемпионлар лигасининг 4-турида "Бавария" 3 ноябрь куни Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши майдонга тушади. "Арсенал" эса 4 ноябрда Праганинг "Славия" жамоаси билан куч синашади.

Чемпионлар лигаси. Умумий босқич, 3-тур

"Бавария" — "Арсенал" — 2:2

Голлар: Дэвис (35), Кейн (61, пенальти) — Эзе (25), Райс (82).

Киритилди: Бугун 06:26. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!