Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эчкиэмар териси, ЭКГ тиббиёт аппарати, тамаки, пиротехника воситалари - барчаси йўқ қилинди

A A A
Эчкиэмар териси, ЭКГ тиббиёт аппарати, тамаки, пиротехника воситалари - барчаси йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши шаҳрида тегишли ҳамкор ташкилотлар билан йўқ қилиш тадбири ўтказилиб, судларнинг ижро варақаларига асосан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилган, тегишли ҳужжати ва рухсати мавжуд бўлмаган, аксиз маркасиз, шунингдек, қўлбола усулда тайёрланган бир қатор маҳсулотлар йўқ қилинди.

Жорий йилнинг 29 март куни ўтказилган мазкур тадбирда, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар ва Деҳқонобод туман судининг жорий йил март ойидаги ижро варақаларига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185/1-моддаси ва Жиноят кодексининг 250/1-моддаси билан судланган бир гуруҳ ҳуқуқбузарлардан далилий ашё тариқасида олинган 2.582 қути пиротехника воситалари, 207 дона салютлар ва 157 қути “Milano London” “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари, 1 (комплект) “ЭГГ-310-А” ёзувли тиббиёт аппарати ва шунингдек, Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-банди билан судланган И.Муқумовдан далилий ашё сифатида олинган 38 та бўз эчкиэмар (Sredneaziatskiy seriy varan) терилари тегишли тартибда синдириш, бўлаклаш, ёқиш ва сувга бўктириш йўли билан йўқ қилинди.

Киритилди: 23:13 08.04.2024. Ўқилди: 1557 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!