Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ДХХ: Сурхондарёда 9,3 кг. наркотик модданинг савдосига чек қўйилди

ДХХ: Сурхондарёда 9,3 кг. наркотик модданинг савдосига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Термиз туманида ҳаракатланаётган “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, 1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, Термиз шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи, муқаддам судланган фуқаронинг ёнида 4 кг. 827 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу гиёҳвандлик воситаси муқаддам афғонистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан келтириб берилганлиги маълум бўлди.

Бошқа ҳолатда эса Сариосиё туманида яшовчи, 1979 ва 1982 йилларда туғилган ака-ука 3 кг. 627 гр. “опий” ва 919 гр. “гашиш” моддаларини 30 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.
Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Сариосиё туманига келтириб берилган.
Таъкидлаш лозимки, мазкур ака-ука муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлари учун судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:32 16.09.2023. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!