Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ДХХ Америкага алдов йўли билан юбормоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

A A A
ДХХ Америкага алдов йўли билан юбормоқчи бўлган шахсларни қўлга олди

ДХХ Америкага алдов йўли билан юбормоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Тошкент шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс тил бириктириб, 6 нафар фуқарога виза ҳужжатларини олиб бериш ҳамда Европа орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 32 минг доллари олган вақтида ушланди.

Бухорода муқаддам 3 маротаба судланган шахс таниш ҳамшаҳарининг ишончига кириб, унга элчихонадан виза олиб, ишга юбориш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Сўралган пулдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Самарқанд. 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Португалия-Гватемала-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига 23 минг доллар талаб қилишиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Яна бир ҳолатда эса самарқандлик шахс ўз ҳамюртини “Ўзбекистон-Туркия-Испания-Гондурас-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

Киритилди: 10:12 09.02.2024. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!