Федерал суд томонидан чиқарилган қарор иш бўйича кейинги кўриб чиқишгача Трамп маъмуриятининг тақиқини бекор қилади.
Аввалроқ Гарвард университети АҚШ ҳукумати қарорига қарши Бостон федерал судига даъво аризаси топширган эди. Университет вакиллари Трамп маъмурияти томонидан чет эллик талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши Қўшма Штатлар Конституциянинг биринчи тузатмасига зид эканини таъкидламоқда.
Эндиликда Гарвард университетининг 7 мингдан ортиқ хорижий талабаси дарҳол депортация қилиниш ёки визавий мақомини йўқотиш хавфисиз ўқишни давом эттириши мумкин.