Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

DW: Еврокомиссия Украинадаги чақириқ ёшидаги эркакларни ҳимоядан маҳрум этиш режасини на тасдиқлади, на инкор этди

A A A
DW: Еврокомиссия Украинадаги чақириқ ёшидаги эркакларни ҳимоядан маҳрум этиш режасини на тасдиқлади, на инкор этди

Брюсселда бўлиб ўтган брифингда Еврокомиссиянинг расмий вакили Маркус Ламмерт бу ҳақдаги хабарларга жавобан Украинани қўллаб-қувватлаш "қатъий" бўлиб қолаётганини таъкидлади ва Европа Иттифоқи "Вақтинчалик ҳимоя кўрсатмаси" (TPD) доирасида тахминан 4 миллион украиналикка бошпана берганини эслатиб ўтди.

Ҳозирги ҳимоя режими 2027 йилнинг мартигача амал қилади, унинг муддати тугаганидан кейин кўриладиган чоралар эса ҳозир Еврокомиссия томонидан ЕИ давлатлари билан муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, Ламмерт ҳозирги босқичда ҳеч қандай аниқ режа ёки таклифлар ҳақида маълумот бера олмаслигини билдирди.

Аввалроқ Euractiv нашри Украинадаги ҳарбий хизматга мажбур эркакларни ҳимоя схемасидан чиқариб ташлаш имконияти ҳақида ёзган эди.

Журналистлар танишган Европа Иттифоқи Кенгашининг ички ҳужжатига кўра, муҳокама қилинаётган муқобиллар орасида вақтинчалик ҳимояни унинг қўлланиш доирасини қисқартирган ҳолда (хусусан, чақириқ ёшидаги эркакларни ёки Украинадан ноқонуний чиқиб кетган шахсларни истисно қилиш йўли билан) узайтириш ҳам бор. Бундай чекловларни вақтинчалик ҳимоя излаётган янги аризачиларга нисбатан қўллаш мумкин бўлади.

Euractiv маълумотларига кўра, 2026 йил мартида Европа Иттифоқида 4,33 миллион украиналик вақтинчалик ҳимоя мақомига эга бўлган, улардан 1,27 миллион нафари Германияда яшаган. Ушбу мақомга эга бўлганларнинг 26,6 фоизини катта ёшли эркаклар ташкил этади.

Аввалроқ ЕИнинг украиналиклар масаласи бўйича махсус вакили Илва Йоханссон DW'га берган эксклюзив интервьюсида вақтинчалик ҳимоя яна бир йилга узайтирилишини кутаётганини, бироқ сафарбарлик ёшидаги эркаклар учун чекловлар масаласида Европа Иттифоқи ичида ҳали бир тўхтамга келинмаганлигини ва давлатлар уни муҳокама қилишда давом этаётганини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 12:41. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!