Тожикистон пойтахти Душанбеда AI Conf 2025 халқаро сунъий интеллект конференцияси бўлиб ўтди ва унда жами 117 миллион долларлик 20 та стратегик келишув имзоланди.
Асосий келишувлар қаторида AI академияси ва тадқиқот лабораториялари билан дунёдаги илк махсус сунъий интеллект зонаси — “Area AI Investment Consortium” ни яратиш масаласи бор. Шунингдек, Epsilon3.ai ва Perplexity AI Тожикистоннинг Саноат ва янги технологиялар вазирлиги билан “Comet Browser” дастурини амалга ошириш бўйича келишувга эришди.
Бундан ташқари, darya.ai ва Yotta компаниялари Дарвоз туманида “яшил маълумотлар маркази” қуриш учун қўшма корхона ташкил этди, Presight AI (G42) эса zypl.ai билан ҳамкорликда миллий AI марказини яратиш бўйича стратегик битим имзолади.
Тожикистон Сунъий интеллект бўйича кенгаши “Smart City Dushanbe” ва “Humo Bank” билан ҳамкорликда мактаб таълими тизимига “Сунъий интеллект” фанини жорий этиш ҳақида шартнома имзолади.
Форумда БАА, Франция, АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан келган 400 дан ортиқ давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, технология компаниялари ва тадқиқот марказлари вакиллари иштирок этди.
Саккизта панел сессияси доирасида мутахассислар бошқарув, таълим, молия, инфратузилма ва фан соҳаларида сунъий интеллектни қўллаш, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал AI экотизимидаги ролини муҳокама қилди.
AI Expo кўргазмаси алоҳида эътиборни тортди — у ерда биринчи тил модели Soro LLM ва мintaқадаги илк NVIDIA H200 асосидаги AI кластери намойиш этилди.
AI Conf 2025 Тожикистоннинг мintaқадаги янги технологик марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлади ҳамда БМТ кўмагида тасдиқланган “AI-2040” Миллий сунъий интеллект стратегиясини амалга оширишда муҳим босқич бўлди.
Кейинги AI Conf 2026 анжумани келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, у Марказий Осиёда AI бўйича халқаро ҳамкорлик ва ташаббусларни ривожлантириш учун йиллик платформага айланиши кутилмоқда.