Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дуров: "Сўз эркинлигига қарши юриш Франциянинг 10 йиллаб иқтисодиётига зарар етказади"

Дуров: "Сўз эркинлигига қарши юриш Франциянинг 10 йиллаб иқтисодиётига зарар етказади"

Телеграм асосчиси Павел Дуров Франция ҳукуматини сўз эркинлиги ва технологик тараққиётга қарши юришда айблаб, бу Францияга ўнлаб йиллар давомида иқтисодий зарар етказишини айтди.

Дуров Politico нашрининг француз прокуратураси Х ижтимоий тармоғига нисбатан компания ўз алгоритмларини чет эл аралашуви мақсадида манипуляция қилгани ҳақидаги айбловлар бўйича жиноий иш қўзғатгани ҳақидаги хабарига жавоб берди.

"Француз бюрократлари сўз эркинлиги ва технологик тараққиётга қарши салиб юришларини амалга оширмоқда. Интернет-компанияларни тартибга солишнинг аниқ қоидалари ўрнига жиноий ишлардан фойдаланиш сармояларни қўрқитиб юборади ва ўнлаб йиллар давомида мамлакат иқтисодий ўсишига зарар келтиради", деди тадбиркор Х.

Киритилди: 10:50 12.07.2025. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!