Бугун Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 га белгиланган.
Ушбу учрашувдаги дуранг ёки ғалаба терма жамоамизга ЖЧ йўлланмасини кафолатлайди.
Бугунги учрашувда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамизга омад тилаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсни австралиялик ФИФА рефериси Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуен Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, ВАРда эса Александр Кинг ишлайди.
ЖЧ-2026 саралаши
БАА - Ўзбекистон
5-июнь | 21:00
"Al Nahyan" стадиони.