Дунёдаги энг узун соқол эгаси сифатида тан олинган Канаданинг Сарри шаҳрида яшовчи фуқаро иккинчи марта ўз рекордини янгилади ва соқолини 2,54 метрга ўстирди. Бу ҳақда Гиннес рекордлар китоби сайтида эълон қилинган.
Сарван Сингх 17 ёшидан бери соқолини ўстиради. 2008 йили у соқолининг узунлигини ўлчаганида 2,33 метрни ташкил этган ва эркак дунёдаги энг узун соқол эгаси сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
2010 йили Сарван яна соқолини ўлчади ва 2,495 метр билан янги рекорд ўрнатди. Ҳозир соқолининг узунлиги 2,54 метрни ташкил қилади. Сарван ҳеч қачон соқолини кесмаган ва ҳар куни унга эҳтиёткорлик билан парвариш қилади: ювади, қуритади, мой суртади ва кейин тарайди.
Одатда кун давомида у соқолини боғлаб қўяди, лекин махсус тадбирларда ва диний маросимларда уни бўшатади. Сарвон соқолини Худонинг совғаси деб билади ва ўзининг рекорди билан фахрланади.