Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди

Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди

"Хан-Тенгри" жамоасининг 19 ёшли ҳужумчиси Диас Тулеу Биринчи лигадаги ўйини вақтида вафот этди.

Воқелик чемпионатнинг 25-тури доирасида "Хан-Тенгри" - "Екибастуз" баҳси вақтида содир бўлди. 4:0 ҳисобида якунланган учрашув пайтида футболчи хушини йўқотган ва биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан майдоннинг ўзида вафот этган.

Кейинчалик мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати футболчининг вафотини тасдиқлаб, унинг оиласига ҳамдардлик тилаган.

Тулеу "Қайрат" клуби тарбияланувчиси ҳисобланарди. У ушбу мавсумда 25 ўйинда қатнашиб, 3та голни ҳисобига ёздириб қўйганди.

Киритилди: 23:54 16.10.2025. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!