Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дунёдаги беш юзта энг бой одам 1,4 триллион доллар йўқотди

A A A
Дунёдаги беш юзта энг бой одам  1,4 триллион доллар йўқотди

Дунёдаги беш юзта энг бой одам жорий йил бошидан буён 1,4 триллион доллар, жумладан, 14 июнь куни 206 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда “Bloomberg Billionaires Index” хабар берди.

Дунёдаги беш юзта энг бой одам  1,4 триллион доллар йўқотди

“Bloomberg” "Миллиардерлар индекси"га кўра, бойликларини йўқотиш бўйича “Binance” криптовалюта биржасининг асосчиси Чанпэна Чжао етакчи бўлган. У йил бошидан буён 85,6 миллиард доллар йўқотган ва бойлар рейтингда 190-ўринни эгаллаган.

Йўқотишлар бўйича иккинчи ўринда Tesla ва Space X асосчиси Илон Маск турибди. Унинг бойлиги жами 73,2 миллиард долларга камайган.

Amazon асосчиси Жефф Безос 65,3 миллиард доллар йўқотишлар билан рейтингда учинчи ўринни эгаллаган. Meta раҳбари Марк Цукерберг эса 64,4 миллиард доллар зарар билан тўртинчи ўринни банд қилган. Бешинчи ўриндан Louis Vuitton Moët Hennessy президенти Бернара Арно жой олган. У йил бошидан бери 56,8 миллиард доллар зарар кўрган.

Киритилди: 21:26 14.06.2022. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!