Венс Алиевни Исроил билан дўст бўлган кам сонли етакчилардан бири деб эътироф этди.
АҚШ вице-президенти Венс Озарбайжонга ташрифи чоғида Президент Илҳом Алиевни мақтаб, уни Исроил ҳамда Туркия билан яхши муносабатда бўлиб турган раҳбар деб атаган.
“Трампдан ташқари, дунёда турклар ва исроилликлар билан жуда яхши муносабатларга эга бўлган ягона етакчи – бу Алиев. Шунда мен айтдим: демак, биринчидан, бу ерда таом жуда мазали бўлса керак, иккинчидан, у жуда салобатли инсон бўлса керак. Мен тасдиқлай оламан – у жуда салобатли. Бироздан кейин таом ҳақида ҳам билиб оламиз ва ишончим комилки, у ҳам аъло бўлади”, деган Венс.